Буюк Британияга ташрифи арафасида ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой АҚШ билан “халқаро жандарм” роли учун курашишни ният қилмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, Хитой бутун дунёда ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади.
Reuters агентлигига берган интервьюсида Хитой етакчиси унинг мамлакати фақат мудофаага урғу беришини таъкидлади.
“Хитой “халқаро жандарм” бўлиш учун ёки бировнинг ўрнини эгаллаш учун ривожланиш ва тинчлик йўлидаги ҳаракатларини кучайтирмаяпти, - деди у. – Биз ҳар қандай давлатнинг муаммолари ўз халқи томонидан ҳал қилиниши лозим, деб ҳисоблаганмиз, барча давлатларнинг халқлари билан маслаҳатлашиш эса мумкин”.
Хитой раҳбарининг Буюк Британияга расмий ташрифи эртага, 19 октябрь куни бошланади.