17 октябрь куни Словениянинг Хорватия билан чегарасини 2.7 минг қочқин кесиб ўтди. Бу ҳақда STA агентлиги хабар бермоқда.
Словения бош вазири Мирослав Церар қочқинлар оқимига қарши курашишда полицияга армия ёрдам беришини таъкидлаган эди. Лекин бу ёрдам бермаган кўринади.
16 октябрдан 17 октябрга ўтар кечаси Венгрия Хорватия билан чегараларини ёпиб қўйгани боис Словенияга келувчи қочқинлар оқими кескин ошиб кетди.