Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ХХР раиси Си Цзиньпинга мурожаат қилиб, ундан Суриядаги ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлашни сўрайди. Бу ҳақда Лондоннинг The Sunday Mirror нашри хабар бермоқда.
“У Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг расмий ташрифидан фойдаланиб, ИШИДга қарши курашда ёрдам сўрайди”, - деб ёзади нашр.
Хитой раҳбарининг Буюк Британияга расмий ташрифи эртага, 19 октябрь куни бошланади.