ТИВ: Сурияда Куба ҳарбийлари йўқ

Жаҳон 18 Октябрь 2015 1977

Куба ТИВ Сурияда ушбу мамлакат қўшинлари борлиги ҳақидаги ахборотни инкор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Баёнотда таъкидланишича, ОАВда тарқатилган бундай ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Fox News телканали кубалик ҳарбийлар Сурияга ташриф буюриб, бу ерда жангчилар тайёрлашга киришиб кетганини хабар қилган эди. Оқ Уй расмийси Жош Эрнест АҚШ бу ахборотни тасдиқламаслигини махсус брифингда таъкидлаган эди.

Кўпроқ янгиликлар