Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли шуни алоҳида таъкидладики, мамлакат ҳаво ҳудудини ноқонуний бузган нафақат учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари, балки самолётлар ҳам уриб туширилади. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.

“Биз кеча учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратини уриб туширдек. Агар бу самолёт бўлган тақдирда ҳам худди шу ишни қилган бўлардик. Бизнинг қонунларимиз маълум. Кимки бизнинг чегарамизни бузса, биз, албатта, жавоб қайтарамиз”, — деган бош вазир.
Аввалроқ Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинида учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати уриб туширилгани ҳақда хабар қилинган эди.