Германиянинг Volkswagen автоконцернига нисбатан 40 млрд евролик даъво аризаси киритилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.

Айтилишича, даъво билан Quinn Emanuel фирмаси чиққан. Ушбу фирма шу пайтгача ўз мижозлари фойдасига жами 50 млрд долларлик ишларни ютиб берган, шунингдек, Google ва Sony компаниялари, Bentham инвестицион гуруҳи номидан иш юритган.

Илгарироқ автоконцерн ЕИ давлатларидан нотўғри дастурий таъминот ўрнатилган 8.5 млн автомобилни чақириб олгани маълум қилинган эди.