Кайфэн шаҳрида (Марказий Хитой) хризантемалар оиласига кирувчи 641 турни омма эътиборига ҳавола этишди. Иньхуа агентлигининг маълум қилишича, ўсимлик пайвандланган ҳолда ўстирилган.

Маълум бўлишича, ўсимлик кўп сонли пайвандланган новдалар ҳисобига 3,8 метргача ўсган. Унинг пайванланганига тўрт йил бўлган. Ҳозир ўсимликда 1,5 мингтага яқин гул ўсмоқда.

Хризантемалар билан декоратив безаш ишлари тарихи минг йилларга бориб тақалади. Бу ўсимликнинг жуда кўп тури ўсадиган Хитойда бу иш милоддан аввалги 551 йилдан бошлаб амалда қўлланилади. Ундан сўнг ўсимликни Японияда ўстиришади ва у мамлакатнинг рамзига айланади. Хризантема Европага XVII, Россияга XIX аср ўрталарида келтирилган.