Бугун, 18 октябрда хонандалар Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова-Раимова) ва “Манго” гуруҳининг собиқ аъзоси, ҳозирда ўзи мустақил ижод қилаётган Фарруҳ Раимов қиз фарзандлик бўлишди. Қайд этилишича, қизалоқ Тошкентдаги 6-туғруқхонада соат 15:40 лар атрофида дунёга келган.

Блоггер Сардор Комиловнинг маълум қилишича, Гўзал ўз ижодий тахаллусини қизига исм қилиб беришга қарор қилди ва унга Дилсўз деб исм берди.

Хонандалар бир-бирларига кўнгил қўйиб, жорий йилнинг апрель ойида никоҳ ришталари билан боғланган эдилар.

Kun.uz таҳририяти икки ёшни қиз фарзандлик бўлгани билан муборакбод этиб, уларга яна кўплаб ширин-шакар фарзандларнинг ота-онаси бўлиб, уларнинг бахт-камолини кўриб юриш насиб этишини тилаб қолади.