“Юлдузлар жанги” мавзусида бўялган самолёт Япониядан Канадага учди

Технология 19 Октябрь 2015 3185

Япониядаги All Nippon Airways (ANA Japan) авиакомпанияси "Юлдузлар жанги" фильмидаги R2-D2 астероиди кўринишида бўялган Boeing 787-9 Dreamliner самолётини парвозга чиқарди.

 
The first chapter of R2-D2™ ANA JET

This Saturday will be the first passenger flight for R2-D2™ ANA JET! From painting to its actual flight departing from The U.S., here is the whole story.→http://ana.ms/1jPkYA3

Posted by All Nippon Airways on 13 октября 2015 г.

Ушбу йўловчи самолётнинг бўялиш жараёни ва парвозни амалга оширишини ўзида жамлаган видеоролик интернетга жойлаштирилган.

Бу самолёт ўзининг илк рейсини Токиодаги Хакеда аэропортидан Канаданинг Ванкувер шаҳрига амалга оширган. Бу самолёт, шунингдек, АҚШ, Европа, Индонезия, Хитой ва Австралия йўналишларида ҳам фаолият юритади.

Шунингдек, японлар Boeing 777-300 ва Boeing 767-300 русумли 2та самолётларини ҳам ушбу сериал услубида бўяши бўйича келишув имзоланган.

Уларнинг биринчиси қиш фаслида, иккинчиси эса кейинги йилнинг баҳорида тайёр бўлиши ва осмонга кўтарилиши айтилган.

Бу самолётлар All Nippon Airways ва Disney ўртасида “Star Wars” (“Юлдузлар жанги”) брендини оммалаштириш бўйича тузилган 5 йиллик шартнома бўйича бўялмоқда.

Кўпроқ янгиликлар