Америкада уч ғилдиракли арзон электромобиль намойиш этилди

Технология 19 Октябрь 2015 2321

АҚШнинг Arcimoto компанияси SKR деб номланган шаҳар электромобилини намойиш этди. Уч ғилдиракли автомобиль икки йўловчига мўлжалланган бўлиб, нархи 11900 долларни ташкил этади.

Шаҳар электрокарига иккита электр двигатель ўрнатилган бўлиб, улар 12 киловатт-соат ҳажмли литий-ионли аккумулятор жамланмасидан қувват олади.

Двигателлар қуввати маълум қилингани йўқ, бироқ Arcimotor SKR турган жойидан соатига 96 километр тезликка эришиши учун 7,5 сония керак бўлишини айтиб ўтган. Электромобилнинг энг юқори тезлиги эса соатига 136 километрни ташкил этади.

Такомиллаштирилган SKR учун ҳажми 20 киловатт-соатли аккумулятор ҳам тақдим этилиб, у бир марталик қувват билан 208 километр масофани босиб ўтишга етади. Шунингдек, мижозлар автомобилнинг ортида махсус бўлмаси бўлган юк ташувчи намунасига ҳам буюртма беришлари мумкин.

Wired нашрининг маълум қилишича, SKR расман мотоцикл ҳисобланади, шунинг учун электрокарга автомобилларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари шарт эмас. Шу билан бирга, уни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси АҚШнинг бир нечтагина штатида талаб этилади.

Arcimoto компанияси SKR устида ташкил этганидан буён ўтган 8 йилдан бери шуғулланиб келган. Унинг савдоси эса АҚШда 2016 йилнинг охири, 2017 йил бошларидан йўлга қўйилади.

2014 йил декабрида DeltaWing компанияси ҳам уч ғилдиракли электромобилини ишлаб чиқишга киришган эди. Тахминларга кўра, модел нархи 15 минг долларни ташкил этади. Шунингдек, Elio Motors ҳам арзон уч ғилдиракли электромобиль ишлаб чиқиш устида изланиш олиб бормоқда. Унинг қиймати 6,8 минг долларни ташкил этиши керак. Бунда унга 0,9 литрли бензинли мотор ҳам ўрнатилиб, ёнилғи сарфи юз километр учун 2,8 литрни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар