Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при турнирида бир йўла тўртта медални қўлга киритди.

Лента билан машқларни бажаришда Анастасия Сердюкова 17,850 балл билан биринчи, булава билан машқларда иккинчи (17,350 балл), халқа (17,550 балл) ва копток билан (17,700 балл) бажариладиган машқларда эса учинчи ўринни эгаллади.

Олдинроқ, Анастасия Сердюкова Равила Фархутдинова ва Сабина Тошкенбаева билан биргаликда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган Aeon Cup 2015 клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалига эгалик қилишгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.