Анқарадаги теракт ижрочиларидан бирининг шахси аниқланди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 4359

10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида амалга оширилган қонли теракт ижрочиларидан бирининг шахси тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий "АХабер ТВ" телеканали орқали Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу маълум қилди.

"Анқарада ўзини портлатган икки террорчидан бирининг шахси маълум. Иккинчисининг шахсини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда", дейди бош вазир.

Унинг маълум қилишича, бу теракт ташкилотчилигида гумон қилинган 102 киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террористлар томонидан 2 марта теракт содир этилган эди.

Охирги маълумотларга кўра, бу теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 102 нафарга етган.

Бу теракт ташкилотчилари сифатида қўлга олинганлар ИШИД ва Курдистон ишчилар партияси аъзолари ҳисобланишади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар