АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги 17 маррасига, Суриядаги эса бир дона маррасига авиазарбалар берди, деб маълум қилмоқда АҚШ ҳаво кучларининг марказий қўмондонлиги.

Суриядаги авиазарба натижасида учта автомобиль йўқ қилинган. Ироқнинг Фаллужи, Ар-Рамадий, Синжара ва бошқа туманларига берилган авиазарбалар туфайли жангариларнинг икки бункери, икки қўмондонлик пункти, ўнлаб ҳарбий позициялари, шунингдек, минамёт ва автомобиллари йўқ қилинган. Жангарилардан уч киши ярадор бўлгани ҳақда хабарлар бор. Коалиция самолётлари ҳеч қандай йўқотишларсиз базага қайтган.