Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, йўл транспорти ҳодислари орқали ҳар йили 1,25 млн киши ҳаёт билан видолашди. Ҳалок бўладиганлардан учтадан биттаси эркаклар ҳисобига тўғри келади.

ЖССнинг маълум қилишича, аварияларнинг 23 фоизи мотоцикл ҳайдовчи байкерлар томонидан келтириб чиқарилади. Жануби-шарқий Осиё ва Тинч океанининг ғарбий қисмидаги ҳудудларда бу ҳолат учтадан биттани кўрсатади. Америка ҳудудида бу кўрсаткич 2010 йилдан 2013 йил оралиғида 15 фоиздан 20 фоизга ошган.

Пиёдалар ва вилосипед ҳайдовчилар ҳам жаҳондаги йўл транспорти ҳодисаларининг 22 фоизини келтириб чиқаришади. Шундан 4 фоизи ўлим ҳолати билан якунланади.
Охирги ҳисоб-китобларга кўра ЙТҲ натижасида ўлим ҳолатининг юзага келиши 79 мамлакатда пасайган, 68 мамлакатда ошган.

Европада ЙТҲ натижасида содир бўладиган ўлим ҳолатлари жуда кам қайд этилади, Африкада эсабу кўрсаткич юқори.