Барча украиналиклар 30 ноябргача Россиядаги мақомларини тасдиқлашлари кераклиги белгилаб қўйилди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 2643

Россияга Украинанинг жануби-шарқидан шошилинч тарзда келганлардан бошқа барча украин фуқаролари 30 нобяргача Россия Федерал миграция хизмати бўлимларига мурожаат қилиб, Россиядаги мақомларини тасдиқлашлари керак бўлади, деб айтилмоқда Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ) матбуот хизматида.

Федерал миграция хизматида гуманитар нуқтаи назардан Украинанинг барча тоифадаги фуқароларига Россияда вақтинчалик қолиш муддати бир неча бор узайтириб берилганди. Охирги узайтириш муддати 31 октябрда тугайди.

Россияга шошилинч келган украиналиклар учун Россия ҳудудида қолиш тартиби аввалгидек қолади.

Россия ФМХ раҳбари ўринбосари Вадим Яковенко хизматнинг барча ҳудудий бўлимларига украиналик фуқароларга максимал кўмак кўрсатиш ва эътибор бериш вазифаси топширилди.

Хизматда таъкидланишича, айни пайтда Россияда 2,6 млнга яқин украиналик фуқаро бор бўлиб, улардан 1 млндан кўпроғи мамлакатнинг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган жануби-шарқидан келган.

2014 йилда Россия Федерал миграция хизматига 404 минг нафар киши вақтинчалик бошпана ёки қочқин мақомини бериш, 265 минг киши эса вақтинчалик яшашга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар