Колумбия пойтахти Богота шаҳрида кичик самолёт қулаб тушиб, 3та уй ва новвойхонага зарар етказди.

Ассошиэйтед Пресс нашрининг маълум қилишича, самолёт қулагач, ёнғин бошланган.

Самолётдаги учувчи ва йўловчи, шунингдек, ердагиларнинг бири ҳалок бўлган. 7 киши куйиш жароҳатларини олган ҳолда шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилган.

Аниқланишича, бу самолёт Эльдорадо аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб, қулаган.

Қайд этиш керакки, бу Колумбияда кейинги ой ичида учинчи марта самолёт қулаши бўлди.