Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке арманистонлик футболчи Генрих Мхитаряннинг "Габала" жамоасига қарши сафар учрашувига олиб борилмаслиги ва бунинг сабаблари ҳақида айтиб ўтди.

"Мхитарян Озарбайжонда "Габала"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги сиёсий зиддиятлар туфайли шундай қарорга келдик. Биз ўз футболчиларимизнинг ҳаёти хавфсизлиги учун қайғурамиз.

Ўтган йилларда Тоғли Қорабоғга ким борган бўлса буни яхши тушунади. Озарбайжонликлар ивғогарлик қилишмоқда.

У ерда хавфсизлик шароитлари етарлича таъминланмаган. Агар футболчи ўзини қулай ҳис қила олмаса, унинг майдонга тушишидан ҳам фойда йўқ", дейди Ханс-Йоахим Ватцке.