Бухоролик аёл келинининг гижгижлаши туфайли қизи томонидан ўлдирилди

Жамият 19 Октябрь 2015 9495

Бухоронинг Пешку туманида мудҳиш қотиллик содир этилди. Моҳигул Авезова ўз қайинсинглиси Робия Жабборовани қотилликка ундаганликда айбланиб 15 йилга қамалди. Янгасининг гапига кириб ўз онасини ўлдирган Робия эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.

Айтилишича, Моҳигул Авезова ўз уйидан қочиб келиб, ота-онасининг розилигисиз бу хонадонга келин бўлиб тушган. Шу боис қайнонаси Нордона Жабборова билан келиш олмаган. Ўз навбатида, Нордона 1998 йили туғилган қизи Робия билан ҳам келиша олмаган. Оила бошлиғи Россияда ишлаган.

Вазиятдан фойдаланган Моҳигул қайинсинглисини қайнонасига қарши гижгижлаган. Ахийри иккаласи қотиллик режасини тузишган.

Бир куни акасининг кўчага чиқиб кетганидан фойдаланган Робия иш билан овора бўлиб юрган онасининг орқасидан келиб болта билан урган. Бу зарбадан кейин ҳам аёлнинг тирикэканлигини кўрган қизлар арқон билан уни бўғиб ўлдиришган. Сўнг жиноят изларини беркитиш учун жасадга бензин сепиб, ёқиб юборишган.

Аммо жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош бўлди. Жиноятчи қизлар судга тортилди ва жазоланди.

Кўпроқ янгиликлар