Дунёнинг энг семиз аёли дея ҳисобланадиган америкалик Катрина Рэйдфорд 230 кг.гача озишга улгурди. Бу ҳақда The Huffington Post UK нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрининг ёдга олишича, 12 йил муқаддам Рэйдфорд 432 кг. тош босганди. Ўшанда у ўзини «ярим тонналик аёл» дея таърифлаган.

Америкалик аёл ёш пайтида жинсий зўравонликдан жабр кўрган. Шундан сўнг у ўзига тасалли бериш учун ширинликларга ружу қўйган. 2003 йилда Рэйдфордда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Шунда шифокорлар беморни олиб чиқиш учун хона деворини бузишларига тўғри келган. Аёл жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва шундан сўнг мева, сабзавотлар ва кам миқдорда ориқ гўшт бўлакларидан иборат қаттиқ тартибдаги парҳезга киришган.

Ҳозирда аёлнинг вазни 203 кг.ни ташкил қилмоқда. Лекин Катрина тўхтаб қолмоқчи эмас. У янаям озиб, ортиқча терисини олдириб ташламоқчи.