Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон катта авлод вакилларини ёшларнинг экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиб қолишидан асрашга жиддий эътибор қарашга чақирди. Бу ҳақда News.tj сайти хабар бермоқда.

Сўғд вилоятининг Истравшан ва Ғонч туманлари аҳолиси билан учрашув чоғида қилган чиқишида мамлакат раҳбари жаҳонда нотинч вазият ҳукм сураётганини эслатиб ўтди. У одамларни хушёр бўлишга ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ишига қўшилишга ундади.

Раҳмон аҳолининг прогрессив қатламлари ёшлар билан ишлашни ўз ихтиёрига олиши лозимлигини таъкидлади.