Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларини аккаунт махсус хизматлар томонидан бузилганлигидан огоҳлантира бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида айтилди.

“Биз ҳар доим фойдаланувчиларимизнинг компрометация қилинган аккаунтларини ҳимоя қилиш йўлида зарурий чораларни кўрамиз. Агар ҳужум давлат томонидан ҳомийлик қилинаётган шахслар томонидан содир этилган, деган жиддий гумонимиз бўлганида бу борада фойдаланувчиларимизга қўшимча огоҳлантириш йўллашни мақбул чора деб топдик, - дейилади хабарномада.

– Биз ҳужумлар жуда илғор ва хавфли бўлганида амалга оширамиз, шу йўл билан биз одамларни ўз саҳифаларининг хавфсизлигини таъминлашга ундаймиз”.