Франция ҳарбий самолёти Россия парламенти делегацияси кетаётган лайнерга хавф солиб учди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 3437

Франция Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт Россия парламенти вакиллари жойлашган самолётга яқинлашиб, ўта хавфли масофадан учиб ўтди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида хабар берилган.

Шу муносабат билан Франциянинг Москвадаги элчиси Жан-Морис Рипер изоҳ сўралиб, Россия ТИВ биносига чақирилган.

"19 октябрь куни Франция республикасининг Москвадаги элчиси Жан-Морис Рипер Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Ю.Мешков томонидан шу кун тонгида французлар самолёти россияликлар делегацияси самолётига хавфли даражада яқинлашгани юзасидан сўроқ бериши учун чақирилди", дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар