Француз ва итальян новвойлари дунёнинг энг узун багетини (булочка) тайёрлашди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Уларнинг мазкур натижалари Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

122 метрли нон-булочка маҳсулотини тайёрлаш учун тахминан 60 нафар новвойлар меҳнат қилишди. Мазкур маҳсулот Миландаги «Экспо-2015» кўргазмаси вақтида намойиш этилган. Рекорд қайд этган багетни тайёрлаш учун новвойлар 7 соат вақт сарфлашган, махсус печдан фойдаланишган.

Рекорд натижа қайд этилганидан кейин мазкур булочка маҳсулоти бўлакларга бўлиниб юзлаб кўргазма иштирокчиларига бўлиб берилган.

Олдинги рекорд даражадаги багетнинг узунлиги 111 метрни ташкил этган.