Ғаллаоролдаги коллеж ошпазидан 150 минг сўм пора олган тафтишчилар жазога тортилди

Жамият 19 Октябрь 2015 2140

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги коллежлардан биридаги умумий овқатланиш шохобчасини ижрага олиб юритаётган тадбиркордан 150 минг сўм пора олган тафтишчилар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Жиззах вилоят Халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссияси ишчи гуруҳи собиқ аъзолари Кимсанбек Жамилов ва Абдулхай Адашевлар хусусий тадбиркорни қўрқитиб, унинг ишида камчиликлар кўплигини айтишган ҳамда уларни “ёпиб юбориш” учун ундан 50 минг, кейинроқ 150 минг сўм талаб қилишган.
Мазкур ҳолат бўйича иш қўзғатилиб, тафтишчилар жавобгарликка тортилди. Улар ўз мансабларидан озод қилинди.

Кўпроқ янгиликлар