"Муҳожирларнинг аксар қисми Туркиядан қайиқлар орқали ЕИ ҳудудига ўтмоқда", дейилади Первый канал СНГ хабарида.

Истанбул шаҳрида Германия канцлери Ангела Меркель ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокидаги учрашувда қочқинлар оқими масаласи муҳокама қилинган.

Учрашув вақтида Ангела Меркель Германия томонидан Туркияга қочқинларни ўз ҳудудига жойлаштириши учун молиявий ёрдам берилишини маълум қилган.

Айнан қанча маблағ берилишига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, Меркель хоним Туркия қочқинларни ўзида олиб қолиши эвазига ЕИ аъзолигига эришиш йўлида олға силжишини айтиб ўтган.

У ЕИ ва Туркия ўртасидаги зиддиятли масалалар муҳокама қилиниши бошланишига ваъда берган.