GGG’нинг зафарли йўли (фото)

Спорт 19 Октябрь 2015 5227

Қарағандалик 33 ёшли боксчи Геннадий Головкин профессионал боксга 2006 йилда келган. Халқаро спорт ареналарида эса Будапештда 2000 йилда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиши билан пайдо бўлган. 17 октябрь куни GGG ўзининг 34 ғалабасини канадалик Давид Лемье устидан эришди.

Головкин Давид Ламье устидан қозонган ғалабасидан сўнг. Фото: vk.com

Қозоғистонликнинг профессиональ карьераси 72 кг. вазн тоифасидан бошланган. Ўшанда у саккиз жанг ўтгазган ва барчасида муддатидан олдин зафар қучган.

Головкин 2007 йилда францяилик Мехди Боудл устидан саккизинчи раундаёқ ғалаба қозонди.

2008 йил қарағандалик боксчи учун омадли келди – у америкалик Ян Гарднер ва германиялик Малик Зиаррлардан рингда устун келди.

Кейинги йилда у WBO интерконтиненталь чемпиони, бразилиялик Жона Андерсон Карвальони иккинчи раундаёқ нокоутга учратди. Сўнгра “енгиб бўлмас” росиялик боксчи Михаил Макаров устидан ҳам зафар қучди.

Головкин Милтон Нуньес билан бирга. Фото: boxnews.com.ua

2010 йилнинг авгус ойида колумбиялик Милтон Нуньес билан 72 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилди. Головкин рақибини биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратди.

Кейинги жанг 2010 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтди. Головкин панамалик Нильсон Хулио Тапиа билан учрашди ва уни учинчи раундаёқ нокоут ҳолатига туширди ва WBA йўналишининг мутлақ чемпионига айланди.

Нильсон Хулио Тапиа ва Геннадий Головкин. Фото: b0xing.ru

2011 йилда Головкинга ўз титулини икки бор ҳимоя этишга тўғри келди: Кассим Оума ва Лахаун Саймонларни нокоутга учратди. Саймон билан бўлган жангда у IBO йўналишида вакант чемпионлигини ҳам қўлга киритди.

2012 йилда учинчи бор ўз титулини ҳимоя қилди, бу йўлда япониялик боксчи Макотто Фучигамини накаутга учратди.

2012 йилнинг 1 сентябрида Головкин ва польшалик Гжегож Проксой ўртасида жанг бўлиб ўтди ва қарағандалик ўз рақибини 5 раундаёқ мағлубиятга учратди.

2013 йилнинг 19 январида Madison Square Garden аренасида Головкин келибчиқиши Пуерто-риколик бўлган америкалик Габриэл Росадо билан ринга кўтарилди. Геннадий рақиби устидан техник накоут қайд этиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

2013 йилнинг 30 мартида Монакодабўлибўтган жангда қозоғистонлик япониялик боксчи Нобухиро Исида билан тўқнаш келди. Ва учинчи раунддаёқ рақибини накаут ҳолатига туширди.

Навбатдаги жанг 2013 йилнинг 29 июнь куни АҚшда бўлиб ўтди. У рақиби британиялик боксчи Мэттью Макклин устидан учинчи раунддаёқ, накаут ҳолати билан зафар қучди.

Америкалик Кёртис Стивенс GGG нинг навбатдаги рақиби бўлди. 2013 йилнинг 2 ноябрида бўлиб ўтган жангда қозоғистонликнинг қўли баланд келди.

Осуман Адама. Фото: vesti.kz

2014 йилнинг 1 февралида Монте-Карлода бўлиб ўтган жангда Головкин ганалик Осуман Адам билан рўбарў келди. У жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилар экан Адамнинг карьерасидаги биринчи мағлубиятни ёзиб қўйди.

2014 йилнинг 26 июлида Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда Геннадий австралиялик собиқ жаҳон чемпиони Дэниэль Гил билан тўқнашди. Учинчи раунддаёқ Гил қозоғистонлик билан жангни давом эттирмалигини эълон қилди.

2014 йилнинг 18 октябрида АҚШнинг Карсон шаҳарчасида Головкин WBC йўналишида вақтинчалик чемпион мексикалик Марко Антонио Рубиони иккинчи раунддаёқ накоутга туширди.

Мартин Мюррей. Фото: boxing911.ru

2015 йилнинг 21 февралида Монте-Карлода учрашув бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик Геннадий Головкин ва англиялик Мартин Мюррий ўзаро тўқнаш келди. Учрашув Головкин карьерасидаги энг узоқ вақт давом этган жанг бўлди. У рақиби устидан 11 раундда зафар қучди. Шундан сўнг у WBA йўналишида жаҳон чемпиони унвонини 13 бор шарафли ҳимоя қилди ва 2014 йил окятбрь ойида қўлга киритган WBC йўналишидаги унвонини ҳам илк бор ҳимоя қилди.

2015 йилнинг 16 май куни у америкалик боксчи кичик Вилли Монрони 6 раунддаёқ техник мағлубиятга учратди. Бу учрашув Геннадий учун 20-си эди ва у буларнинг барида нокаут ҳолатини қайд этганди.

Давид Лемье. Фото: sportsblog.com

2015 йилнинг 10 октябрида Геннадийнинг 21- жанги ҳам рақибини нокоут этиш билан ниҳояланди. У канадалик чарм қўлқоп устасини 8 раундда накаут ҳолатига туширди ва ўрта вазн тоифасида Халқаро бокс федерациясининг (IBF) жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар