Жанубий Африкадаги BMW заводи гўнгдан қувват олади

Технология 19 Октябрь 2015 2595

BMW компаниясининг Жанубий Африкадаги бўлинмаси машиналар учун талаб этиладиган қувватнинг бир қисмини сигирлар гўнгини қайта олишдан олинадиган энергиядан олишни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Немис автоишлаб чиқарувчиси маҳаллий Bio2Watt компанияси билан 10 йиллик шартнома тузди. Унга кўра, заводдан 80 километр узоқликда жойлашган биогаз фабрикасидан 4,4 мегаватт электр энергияси сотиб олинади. Натижада Bio2Watt BMW компанияси сарфлайдиган энергиянинг 25-30 фоизини қоплайди.

Претория шимоли-ғарбидаги пасттекисликларида 30 минг бош йирик шохли чорва моллари боқилади. Фабрикада кунига 160 тонна чорва гўнги қайта ишланади. Электр энергияси эса чорва гўнги ва бошқа органик чиқиндилар қайта ишланиши натижасида олинади.

Жанубий Африкадаги BMW 1973 йилда ишга туширилган бўлиб, у Германия автоишлаб чиқарувчисининг хориждаги илк заводи ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда ҳар йили 60 минг дона 3-Series седанлари ишлаб чиқарилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6442 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18156 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44593 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46387 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1501 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 1976 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 2736 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 3426 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1065 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар