Жазава вақтида ҳамроҳини тишлаган авиайўловчи тез орада жон берди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 3425

Лиссабон — Дублин рейси йўловчиси унга ёрдам беришга ҳаракат қилган ҳамроҳини тишлаб олди, дея хабар берди Ирландиянинг Irish Independent нашри.

Бўлиб ўтган ҳодиса натижасида Ирландиянинг йирик Aer Lingus авиаташувчиси самолётининг капитани Корк халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширишга рухсат сўради, 24 ёшли португалиялик йўловчи эса жазавадан сўнг хушини йўқотди.

Маҳаллий вақт билан 17:40 (Тошкент вақти билан 21:40)да самолёт қўнди, етиб келган шифокорлар эса ёш йўловчининг ўлимини қайд этишди.

У тишлаб олган йўловчи шифохонага ётқизилиб, зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилди.

Корк халқаро аэропортида барча 168 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси ҳодиса юзасидан полиция ходимларига сўроқ берди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар