АҚШ Давлат котиби Жон Керри Испания пойтахти Мадридга икки кунлик ташриф билан келди.

Бу Керрининг АҚШ Давлат котиби сифатидаги Испанияга биринчи ташрифидир. Керри ташриф пайтида Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсия Маргальо билан учрашади ҳамда Трансатлантик эркин савдо ҳудуди яратиш келишуви, Яқин Шарқдаги воқеалар, Сурия ва Ливиядаги вазиятлар, террорчиликка қарши кураш ва Лотин Америкаси муаммоларини муҳокама қилади. Керри 19 октябрь, душанба куни Испания бош вазири Мариано Рахой ҳамда мамлакат қироли Фелипе VI билан учрашади.

Керрининг Испанияга сафари 31 майга белгиланган эди, бироқ бунинг арафасида Керри Франциянинг Сьонзье шаҳрида велосипед учаётганда йиқилиб, оёғини синдириб олгани туфайли сафарини бекор қилган эди.