Жон Керри ва Испания бош вазири Сурия, Ироқ, Украинадаги вазият ва қочқинлар муаммосини муҳокама қилишди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 1182

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Мадридга ташрифи давомида Испания бош вазири Мариано Рахой билан Сурия, Ироқ, Украинадаги вазият ва Европадаги қочқинлар муаммосини муҳокама қилди, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби.

Хусусан, Суриядаги вазият ва ИШИДга қарши кураш муҳокама қилинди. Керри Испанияга Ироқда полициячиларни тайёрлашдаги ёрдами ва “Европада ўсиб бораётган муҳожирлар инқирозидаги қўллаб-қувватлаши” учун миннатдорчилик билдирди.

“Керри ва Рахой Украина борасида Минск келишувларининг тўлиқ бажаралиши кераклигини, ҳозирда тайёрланаётган Трансатлантик шериклик савдо келишувини муҳокама қилишди”, деб қўшимчи қилди Кирби.

Бундан ташқари, музокараларда 1966 йилда бортида термоядро қуроли бўлган АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учраши ҳақидаги масала кўтарилди.
Фалокат оқибатида Испаниянинг Паломарес шаҳри яқинидаги ҳудуд плутоний билан зарарланган эди. Керри АҚШ “келгусида ҳам ушбу фалокат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини” маълум қилди ва бу ҳақда тегишли меморандум имзоланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар