Жума мавъизалари тўпламларининг 7-8-фасли тақдим этилди

Lifestyle 19 Октябрь 2015 2968

Имонни мустаҳкамлайдиган омиллардан бири илмдир. Маърифатга ташна инсоннинг қалби ҳамиша эзгуликка ошно бўлади. Олий саодатдан умидвор ҳар бир мўмин қилаётган амалининг тўғри бўлишига эътибор беради. Бу йўлда уламоларнинг бой маънавий мероси ўзига хос аҳамиятга эга.

Шу ўринда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имоми, “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли муаллифлигидаги бир неча китоблар, аудио-видео тўпламлари ва ранг-баранг мақолаларнинг ўрнини ҳам эътироф этиш жоиз.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг 2013 йилдаги жума маърузалари асосида DVD форматда “Жума мавъизалари”нинг 7-8-фасллари тақдим этилмоқда. Мазкур тўпламлардан энг долзарб, қалбимизни зиёга тўлдирувчи мавзулар ўрин олган. Жумладан, етинчи фаслда инсоннинг энг яхши сифатларидан бўлмиш ростгўйлик ҳақидаги “Ростгўйлик – буюк фазилат”, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари ҳақидаги “Мавлуди шариф”, шунингдек, “Улуғ зотга эҳтиром” ва энг олий неъмат бўлмиш тинчлик-хотиржамлик ҳақидаги “Тинчлик ва осойишталик – олийнеъмат” каби мавзулар баён этилган.

Саккизинчи фаслда эса, эртамиз эгалари бўлмиш болалар саломатлигининг аҳамияти тўғрисидаги “Соғлом бола – келажагимиз таянчи”, бугунги давримиздан кенг қулоч ёйган турли фитналар таҳлилига бағишланган “Фитнадан эҳтиёт бўлайлик”, инсон учун ғоят қадрли бўлган вақт қадри ҳақидаги “Вақтни қадрлайлик”, шунингдек, инсоният бошига мислсиз балолар ёғдираётган наркомания, одам савдоси, ОИТС ва ОИВ, терроризм каби иллатларга бағишланган “Аср иллатидан сақланинг” каби долзарб мавзулардаги маърузалардан баҳраманд бўласиз.

Жума мавъизаларини Чорсу бозори яқинидаги Кўкалдош мадрасаси ёнида жойлашган “Ихлос” дўконидан харид қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: 8 371 244-44-07

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди матбуот хизмати

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар