АҚШнинг Сакраменто шаҳрида (Калифорния штати) келин ва куёв томонидан бекор қилинган тўй маросими уйсизлар учун зиёфатга айланиб кетди. Бу ҳақда KCRA телеканали хабар бермоқда.

Айтилишича, келин ва куёв тўйга бир неча кун қолганида ўз қарорларининг тўғрилигига шубҳа қилиб қолишган. Келиннинг онаси Кари Дуэйн 120 кишига мўлжалланган байрам дастурхони учун пул тўлаб бўлингани туфайли улар бу ерга уйсизларни таклиф қилиб, банкет уюштиришга қарор қилишган.

“Биз улар умрларида ҳеч бўлмаса бир марта шаҳарнинг энг яхши меҳмонхоналаридан бирида овқатланишларини истадик”, - деди аёл.
Банкетга 90 меҳмон таклиф қилинди. Тадбирга 35 минг доллар сарфланди.