KUN.UZ дайжести: 19 октябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 19 Октябрь 2015 3678

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Анқарадаги теракт ижрочиларидан бирининг шахси аниқланди>>

10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида амалга оширилган қонли теракт ижрочиларидан бирининг шахси тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий "АХабер ТВ" телеканали орқали Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу маълум қилди.

Порошенко Донбассда вазият кескинлашса, БМТ тинчликпарвар кучларини киритиш масаласига қайтишини айтди>>

Украина агар Минск келишувлари бажарилмаса, Донбассга БМТ тинчликпарвар кучларини киритиш масаласига қайтиши мумкин, деб айтди Украина президенти Пётр Порошенко. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.   

Швейцария халқ партияси парламент сайловларида етакчилик қилмоқда>>

Швейцария халқ партияси 18 октябрда Швейцарияда бўлиб ўтган парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. Бундан сайловнинг оралиқ натижалари ва сўровномаларга асосланган прогнозлар дарак бермоқда.

Эронда йўл-транспорт ҳодисасида 20 нафар афғон муҳожири ҳалок бўлди>>

Эронда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 20 нафар афғонистонлик муҳожир ҳалок бўлди, яна 10 нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги.

Жон Керри Мадридга икки кунлик ташриф билан келди>>

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Испания пойтахти Мадридга икки кунлик ташриф билан келди.

Жазоирдаги завод портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди>>

Жазоирнинг Айн-Дельфа шаҳрида жойлашган портловчи моддалар миллий бошқармасига қарашли бўлган заводнинг портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Algerie Press Service.

Исроилдаги отишма натижасида беш киши ҳалок бўлди>>

Исроилдаги бекатлардан бирида фаластинликлар, деб гумон қилинаётган икки қуролланган шахс одамларга қарата ўқ узган, деб хабар бермоқда Reuters.

Обама Эронага қарши санкцияларни олиб ташлаш жараёнини бошлашга кўрсатма берди>>

АҚШ президенти Барак Обама Американинг Эронга қаратилган санкцияларини олиб ташлашнинг сўнги чора-тадбирларини бошлаш ҳақда кўрсатма берди. Бу ҳақда NewYorker нашрининг мухбири ўз твиттерида маълум қилган.

АҚШ Японияга ракеталарга қарши мудофаа тизимига эга иккинчи кемани юборди>>

АҚШ Япониянинг Йокосука портига “Ижис” ракета комплексларига эга уч кеманинг иккинчисини йўллади. Kyodo агентлигининг маълум қилишича, қуроллар Японияда 2017 йилга қадар жойлаштирилиши режалаштирилган.

Сеул ва Пхеньян Корея уруши даврида бўлиниб кетган оилалар учрашувини ўтказишга тайёр>>

Корея республикаси ва КХДР 1950-1953 йиллардаги урушдан сўнг ажралиб кетган оилаларнинг навбатдаги раунд учрашувларини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда 19 октябрь куни Халқаро қизил хоч қўмитаси вакили маълум қилди.

Мексикада сув остидан 400 йиллик черков биноси "ўсиб чиқди">>

Мексика жанубида сув остида 400 йил олдин қурилган қадимий черков борлиги маълум бўлди.

Тожикистонда “Зарафшон” олтин корхонасининг иккинчи фабрикаси очилди>>

Панжакентда “Зарафшон” қўшма корхонасининг иккинчи аффинаж фабрикаси бир йил ичида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг лойиҳавий қиймати 1 млрд сомонийни ташкил қилди.

Порошенко Boeing ишидаги “ёлғон” Россия нуфузига барбод қилувчи зарба берганини айтди>>

Украина президенти Пётр Порошенко Малайзия самолётининг Донбассда фалокатга учраши бўйича ишдаги “ёлғон” Россиянинг дунёдаги нуфузига барбод қилувчи зарба берди, деб айтди. Бу ҳақда УНН агентлиги маълум қилди.

Эрон Ғарбни Сурия масаласида реалликни тан олишга чақирди>>

Ғарб Сурия ихтилофини бартараф қилишда реалликни кўра билиши ва тан олиши лозим. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Европа ташқи сиёсий хизмати бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Хельга Шмид билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

Малайзиянинг бир қатор штатларида мактаблар ўрмон ёнғинлари сабабли ёпиб қўйилди>>

Малайзия ҳукумати қўшни Индонезиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида экологик вазиятнинг кескин ёмонлашгани сабабли 2015 йил 19 октябрдан бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотларни тўхтатишга қарор қилди.

ОАВ: Украина телеканалларидан Порошенко ва Путин қўл сиқишганини кўрсатмаслик талаб қилинди>>

Украина ОАВларидан эфирда Украина президенти Пётр Порошенко ва Россия президенти Владимир Путиннинг Париждаги “норманд тўртлиги” учрашувида кўл сиқишганини намойиш қилмаслик талаб қилинди, деб хабар берди “112 Украина” телеканалининг собиқ продюсери Виктор Зубрицкий.  

Германия: Туркия қочқинларни ўзида олиб қолиши эвазига ЕИга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиради>>

"Муҳожирларнинг аксар қисми Туркиядан қайиқлар орқали ЕИ ҳудудига ўтмоқда", дейилади Первый канал СНГ хабарида.

Хитой етакчиси Британияга сафарини бошлайди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин турмуш ўртоғи Пэн Лиюань ҳамроҳлигида 19 октябрь куни тўрт кунлик расмий ташриф билан Британияга йўл олади.

АҚШ ва коалиция ИШИДнинг Ироқдаги 17 ва Суриядаги битта маррасига зарба берди>>

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги 17 маррасига, Суриядаги эса бир дона маррасига авиазарбалар берди, деб маълум қилмоқда АҚШ ҳаво кучларининг марказий қўмондонлиги.

Япония Мудофаа вазирлиги: қирувчи самолётлар Россия самолётларининг йўлини кесиш учун ярим йилда 108 марта ҳавога кўтарилди>>

Япония мудофаа ҳаво кучлари қирувчи самолётлари жорий йилнинг апрелидан сентябригача бўлган муддат ичида Россия самолётларининг йўлини кесиш учун учун 108 марта ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Япониянинг Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Россия самолётлари бир кун ичида ИШИДнинг 49 объектини йўқ қилди>>

Бир сутка ичида Россия авиагуруҳи бомбардимончилари Сурияда ИШИДнинг 49 объектини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Санкциялар бекор бўлгач, Эрон нефть ишлаб чиқаришни тезкор равишда оширади>>

Эрон санкциялар бекор бўлган биринчи кунданоқ нефть қазиб чиқаришни бир кунга 500 минг баррелга оширади. Бу ҳақда Эрон нефть вазири Бижан Намдар Зангане маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Россия самолётлари “Жабҳат ан-Нусра”нинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди>>

Россия авиагуруҳи бомбардимончилари Суриянинг Идлиб вилоятидаги ҳужумлар чоғида “Жабҳат ан-Нусра” ташкилотининг қўмондонлик пунктини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Туркия бош вазири: чегарада уриб туширилган дрон Россияда ишлаб чиқарилган>>

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу Туркиянинг Сурия билан чегара қисмида уриб туширилган дрон Россия томонидан ишлаб чиқарилган қурилма эканига ишончи комиллигини билдирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Македонияга 1 кун ичида 10 минг нафар қочқин кириб келди>>

Македонияга 18 октябрь куни 10 нафар атрофидаги қочқин кириб келган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, France 24 канали хабар берган.

Туркия ЕИ қочқинлар муаммосига яна пул йўналтиришига умид қилмоқда>>

Туркия президенти Аҳмат Довудўғли ЕИ раҳбариятига мурожаат қилиб, миграцион инқироз ечимига кўпроқ пул йўналтиришни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12066 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20132 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9975 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10803 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37371 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52068 Жамият
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:42 614 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилади
Кўпроқ янгиликлар