Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2015 йилда 8 фоизга тенг бўлди>>

2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 8,0 фоизга ўсди. Бу ҳақда 2015 йил 19 октябрда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан шу йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилишга бағишланган мажлисида маълум қилинди.

Тошкент тожикистонлик овчиларга нисбатан қурол қўлланганини инкор қилди>>

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати 2015 йил 16 октябрь куни ўзбекистонлик чегарачилар тожикистонлик овчиларга қарши қурол қўлланганликларини инкор қилди.

Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун солиқ хизмати органи раҳбарларидан 39 нафарига нисбатан жазо чоралари қўлланилди>>

Давлат солиқ қўмитасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокида Ҳайъатнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Ўзбек дастурчилари "AIRTOUCH" дастурини ишлаб чиқишди>>

Ушбу дастур ташкилот ресурсларини бошқариш учун мўлжалланган ва ишлаб чиқариш, савдо ҳамда тиббиёт соҳасида қўлланилади. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берган.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги йиғилишда иштирок этиш учун Пекинга йўл олди>>

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги йиғилишда иштирок этиш учун Пекинга йўл олди. Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой пойтахти Пекин шаҳрига жўнаб кетди.

«Минор» масжиди гумбази қопламаларининг тушиб кетиши юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита ишчи гуруҳи тузилди>>

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди гумбазидаги кўк рангли қопламаларнинг тўкилиб тушгани юзасидан текширув олиб бориши учун ишчи гуруҳ тузди.

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини автотранспорт билан экспорт қилишга қисман рухсат берилди>>

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга автотранспорт воситалари ёрдамида мева-савбзавот маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрда қабул қилинган қарорида айтилди.

Ўзбекистон – аҳоли жон бошига пилла етиштириш бўйича дунёда биринчи>>

Ўзбекистон тут дарахти барглари билан озиқланадиган ипак қуртидан пилла етиштиришнинг аҳоли жон бўшича тақсим қилиниши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Умумий ишлаб чиқариладиган хом ашё миқдори бўйича эса Хитой ва Ҳиндистондан кейинги ўринни эгаллайди. Бу ҳақда 15-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Ўзбекистон халқаро пахта ва текстил ярмаркаси вақтида эълон қилинди.

Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ўзбекистонга келди>>

19 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Тошкентда Марказий Осиё саноат ҳафталиги бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг 20-22 октябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Марказий Осиё саноат ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Самарқандда Spark янги машиналар олиб кетаётган автовозга урилиши оқибатида бир неча янги машина ёниб кетди>>

17 октябрда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида газ баллони ўрнатилган Spark автомобили автомобиль ташувчи машинанинг орқасига бориб урилган. Воқеа жойидан олинган суратлар фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган. 

Қамчиқ довонига қор ёғди>>

18 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик юз берди ва баъзи ҳудуддларда, хусусан Самарқанд вилоятида қор ёғиб ўтди.

Ўзбекистонлик мухбирга туғруқхонадаги амалиётни суратга олиш рухсат этилди>>

Журналист Рустам Шагаев туғруқхонада ўтказилган амалиётда иштирок этди. “Новости Узбекистана” нашри унинг репортажи ва фотосуратларини ўз саҳифаларида жойлаштирди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 259 ёнғин қайд қилинди>>

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 259 ёнғин қайд қилинди. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш хизмати матбуот бўлими хабар бермоқда.

Самарқандда тўйларни видеога лицензиясиз туширишга барҳам бериш масаласи муҳокама этилди>>

Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида киновидео фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.

Ўзбекистонда ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди>>

2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Пастдарғомда газ таъминотидан 65 млн сўм қарз бўлиб қолган фермер жавобгарликка тортилди>>

Самарқанд вилоят Пастдарғомда туманидаги Гўзалкент шаҳрида газ таъминотидан 65 млн сўм қарз бўлиб қолган фермер жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

ОАВ яна мактабдаги мажбурий тўловлар ҳақида>>

Ўзбекистон матбуотида мактабларда “синф фонди”, “мактаб фонди” сингари баҳоналарда пул тўловларининг ташкил қилиниши масаласи тез-тез кўтарилиб турибди. Бу ҳафта ҳам ушбу долзарб муаммо бир қанча нашрларда ёритилди.

Бухоролик аёл келинининг гижгижлаши туфайли қизи томонидан ўлдирилди>>

Бухоронинг Пешку туманида мудҳиш қотиллик содир этилди. Моҳигул Авезова ўз қайинсинглиси Робия Жабборовани қотилликка ундаганликда айбланиб 15 йилга қамалди. Янгасининг гапига кириб ўз онасини ўлдирган Робия эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.

Пахтачидаги "Қорақўтон" конидан тилла ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди>>

Самарқанд вилоятида туғилган Равшан Бобоназаров ёнига одам тўплаб, 2012-2014 йиллар давомида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудида жойлашган “Қорақўтон” конига ғайриқонуний кириб, бу ерда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошини яширин равишда талон-тарож қилиб келган.