Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Россия фильмларидан бирида Олма-Ота Россиянинг бир қисми деб аталди>>

Россияда ишланган “Голоса большой страны” фильмининг трейлерида Олма-Ота (Қозоғистон), Тбилиси (Грузия), Ереван (Арманистон) ва Минск (Беларусь) Россиянинг Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Краснодар, Уфа, Пермь, Қозон, Нижний Новгород ва Москва қаторида “битта катта давлатнинг қисмлари” деб аталди.

Нью-Йоркка улкан резина ўрдак сузиб келди>>

Нью-Йоркдаги Ойстер-Бэй бандаргоҳига улкан резина ўрдак сузиб келди. Mashable нашри хабарига кўра, бу улкан ўрдак устрицалар фестивали учун ясалган.

NASA Қуёшдаги кучли портлаш тасвирларини эълон қилди (ВИДЕО)>>

Қуёшда 13 октябрь куни содир бўлган кучли портлаш NASA расадхоналари камералари томонидан қайд этилди. Олинган тасвирлар асосида ишлаб чиқилган видеоёзув коинот агентлигининг расмий сайтига жойлаштирилди.

Финляндияда осмондан қулаган 2 кг вазнли балиқ томни тешиб, уйга тушди>>

Финляндиянинг Састамала шаҳрида осмондан тушган икки килограммли лешч балиғи хонадон томини тешиб юборди.

"Дунёнинг энг семиз аёли" 230 кг вазн ташлади>>

Дунёнинг энг семиз аёли дея ҳисобланадиган америкалик Катрина Рэйдфорд 230 кг.гача озишга улгурди. Бу ҳақда The Huffington Post UK нашри хабар тарқатмоқда.

Франция ва Италия новвойлари дунёдаги энг узун булочкани тайёрлашди>>

Француз ва итальян новвойлари дунёнинг энг узун багетини (булочка) тайёрлашди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Олимлар сутли чойнинг организмга зарарли эканини аниқлашди>>

Кутилмаганда сут солинган чой организмга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди, шу сабабдан айниқса аёллар ундан ўзларини тийишлари лозим.

Арзон велосипедида Америка бўйлаб саёҳат қилган бақалоқ чинакам юлдузга айланди>>

40 ёшли Эрик Хайтс ўз ҳаётини ўзгартириш ва бахтли бўлиш учун ҳаракат қилишга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини исботлаб, нафақат АҚШ, балки бутун дунёда машҳурликка эришди. У арзон велосипед ва мустаҳкам иродаси эвазига мана шундай шуҳратга эришди.

Стоматологлар Колага бўлган муҳаббатнинг оқибатини кўрсатдилар>>

Мельбурнда жойлашган The Royal Dental Hospital клиникасида ишловчи дантист Софи Бомонт болалар ва ўсмирлар томонидан Coca-Cola ва Pepsi ичимликларининг истеъмол қилиниши келтириб чиқарадиган оқибатлар акс этган суратларни чоп этди.

Хитой чегарасида танасига 15та телефон боғлаб олган қозоғистонлик аёл қўлга олинди>>

Қозоғистон-Хитой чегарасидан ўтишда танасига 15та телефон боғлаб олган қозоғистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар бермоқда.

Номаълум шахс Канада лотереяси тарихидаги энг катта ютуққа эга бўлди>>

Канадалик номаълум шахс Канадада ўйналадиган Lotto 6/49 лотереяси тарихидаги энг катта ютуқни қўлга киритди. Ютуқ қиймати 64 млн Канада долларини (49,5 млн АҚШ доллари) ташкил қилди, деб хабар бермоқда CBC телеканали.

Хитойда Гиннеснинг рекордлари китобига кирадиган хризантема ўстиришди>>

Кайфэн шаҳрида (Марказий Хитой) хризантемалар оиласига кирувчи 641 турни омма эътиборига ҳавола этишди. Иньхуа агентлигининг маълум қилишича, ўсимлик пайвандланган ҳолда ўстирилган.

Дима Билан билан: олигарх Николай Саркисовнинг рафиқаси машҳур хонандани сотиб олди>>

Россиялик олигарх Николай Саркисовнинг рафиқаси Юлия қўшиқчи Дима Билан даврасида кечани ўтказиш ҳуқуқи учун ярим миллион рубль тўлади. Айтилишича, у модель Елена Перминова ўтказган хайрия ким ошди савдосида 33 ёшли хонанда билан учрашиш ҳуқуқини сотиб олган.