Жанубий Кореянинг Business Korea манбаси 2016 йилда энг камида иккита компания йиғиладиган экранга эга смартфонларини тақдим этади.

Samsung компаниясининг Project Valley смартфони ҳақидаги гап-сўзлар бир неча маротаба диққат марказида бўлди. Хабарларда келтирилишича, ускуна катта букланадиган OLED-дисплейига эга бўлади. Бошқа техник имкониятлари ҳам замондан ортда қолмаслиги айтилмоқда. Шу ўринда, ахборот манбаларининг тасдиқлашича, LG компанияси ҳам ўзининг йиғиладиган смартфони устида олиб борилаётган ишларни қарийб ниҳоясига етказган, унинг илк прототипи эса 2015 йил бошида ишлаб чиқилган.
Йиғилувчи экранлардаги кичик муаммо ошиқ-мошиқлар билан боғлиқ бўлиб, улар экран ишига таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобланади. Бироқ компанияларда мазкур муаммога ечим борга ўхшайди.

Катта эҳтимол билан LG ва Samsung компанияларининг илк йиғилувчи смартфонлари тижорий маҳсулотдан кўра, улкан даромад келтирадиган технологик ишланма сифатида тақдим этилади. Масалан, технология Apple сингари компанияларга катта маблағ эвазига сотилиши мумкин. iPhone`нинг илк йиғиладиган смартфони эса 2018 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган.