Македонияга 18 октябрь куни 10 нафар атрофидаги қочқин кириб келган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, France 24 канали хабар берган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларнинг айтишича, Грециядан келувчи муҳожирларнинг улкан оқимини тўсишнинг иложи бўлмаяпти.

Бироз аввалроқ, БМТ бош котиби Пан Ги Мун Суриядаги мавжуд вазият туфайли яна 4 млн киши ўз уйини тарк этиб, хорижга кетиш хавфи ёқасида тургани ҳақида маълум қилганди.

Еврокомиссия қочқинлар муаммоси бўйича сарфлаши учун Туркияга 1 млрд, Македонияга эса 700 млн евро ёрдам маблағи тақдим этишга қарор қилган.