Мексикада сув остидан 400 йиллик черков биноси "ўсиб чиқди"

Жаҳон 19 Октябрь 2015 7801

Мексика жанубида сув остида 400 йил олдин қурилган қадимий черков борлиги маълум бўлди.

The Independent нашрининг ёзишича, Мексиканинг Чяпас штатидаги қурғоқчилик туфайли Грихальва дарёсидаги сувлар камайган ҳамда ҳудуддаги сув омборидаги сув ҳажми кескин пасайиб, унинг тубидаги бино юзага чиқиб қолган.
Маълум қилинишича, сув ҳажми 24 метрга пасайиши натижасида, 16 асрга мансуб черков биноси юзага "ўсиб чиққан".

Айни вақтда испан колонизаторлари томонидан қурилган бу бино деворларининг бир неча метрлик қисми сув устида кўриниб турибди. Черковнинг умумий баландлиги 10 метрни ташкил этиши аниқланган. Унинг узунлиги 61 м, кенглиги эса 14 метр.

Қайд этиш керакки, сув остида бундай бино борлиги 1966 йилда маълум бўлган, 2002 йилда у илк бор "уйқудан уйғонган", яъни илк марта юзага чиқиб қолганди.
Лекин бу сафар сув ҳажми кескин пасайгани туфайли у узоқлардан ҳам яққол кўриниб турибди. Аҳоли уни томоша қилиш учун бормоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар