Аноним хакер New York Post нашрига АҚШ МРБнинг раҳбари Жон Бренноннинг электрон почтасига кирганлиги ҳақда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, у электрон почта орқали Бренноннинг муҳим ва шахсий ҳужжатлари, шунингдек, олий даражада турувчи бир қанча офицер ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган. Бундан ташқари, хакернинг сўзларига кўра, қўлга киритилган ҳужжатларда “келажак техникаси” ҳақда гап кетади.

Хакернинг ўзини Crackas With Attitude гуруҳининг аъзоси сифатида таништирган. Унинг айтишича, у мактаблардан бирида ўқир, АҚШнинг олиб бораётган ташқи сиёсатига унча ҳам қўшилмас экан. Айни дамда АҚШ федераль қидирув бюроси хакерни топиш ишларини бошлаб юборган.