«Барселона» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоа билан шартномасини узайтиришини таъкидлаб ўтди.

«Шартномани узайтириш билан боғлиқ жараён давом этмоқда. Амалдаги шартноманинг якунланишига ҳал анча вақт бор. Мен янги шартномага имзо чекаман, хавотир олманг. Мухлислар хотиржам бўлишсин», – дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Неймарнинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.