Нигериянинг шимоли-шарқида ўзини портлатган террорчи 11 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Agence France-Presse хабарига кўра, ҳалок бўлганлар Дар қишлоғида "Боко Ҳарам" жангариларидан қочиб кетишга уринган тинч аҳоли вакиллари эди.

17 октябрь куни Нигериядаги масжидлардан бирининг портлатилиши туфайли ўнлаб кишилар ҳалок бўлганди.

Айни вақтда Нигер ва Нигерия чегарасида фавқулодда вазият жорий қилинган.