Украина ОАВларидан эфирда Украина президенти Пётр Порошенко ва Россия президенти Владимир Путиннинг Париждаги “норманд тўртлиги” учрашувида кўл сиқишганини намойиш қилмаслик талаб қилинди, деб хабар берди “112 Украина” телеканалининг собиқ продюсери Виктор Зубрицкий.  

Журналистнинг бу ҳақдаги фейсбукдаги изоҳи телеканалнинг расмий сайтида чоп этилди.

“2 октябрда “норманд тўртлиги”нинг Париждаги саммити олдидан Порошенко Путин билан қўл сиқишиб кўришди... Порошенко Путинни қўлини сиқишга сиқдию, украиналиклар бундан хабар топишидан афсуслана бошлади. Ва ҳайратланарлиси, Украинанинг барча телеканаллари бу ҳолатни пайқамай қолишган”, деб ёзди Зубрицкий.

Зубрицкийнинг айтишича, эфирга тайёрланиш пайтида президент маъмурияти ва “тегишли хизматлар”дан эфирда президентларнинг қўл сиқишганини кўрсатиб бўлмаслик борасида қўнғироқлар туша бошлаган. Бироқ телеканал буни намойиш қилган.

Журналистнинг таъкидлашича, 16 октябрда Украина суди Украина Жиноят кодексининг “жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш моддаси бўйича қўзғатилган иш бўйича телеканал офисида компьютерлар ва рақамли ташувчиларни мусодара қилган ҳолда тинтув ўтказишга рухсат берган.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Путин ва Порошенконинг қўл сиқишгани суратини чоп этгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин, Франсуа Олланд, Ангела Меркель ва Пётр Порошенконинг учрашуви 2 октябрда Парижда бўлиб ўтган эди.