Россиялик олигарх Николай Саркисовнинг рафиқаси Юлия қўшиқчи Дима Билан даврасида кечани ўтказиш ҳуқуқи учун ярим миллион рубль тўлади. Айтилишича, у модель Елена Перминова ўтказган хайрия ким ошди савдосида 33 ёшли хонанда билан учрашиш ҳуқуқини сотиб олган.

Журналистларнинг кузатишларига қараганда, Юлия ва Дима биргаликда овқатланиб, сўнг Катта театрга бориб, “Евгений Онегин” балетини томоша қилишган.