Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 259 ёнғин қайд қилинди. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш хизмати матбуот бўлими хабар бермоқда.

Айтилишича, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 киши жароҳат олган, 318 млн сўмлик қурилиш материаллари ва 1 млрд сўмлик моддий бойликлар оловдан сақлаб қолинган.