Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой пойтахти Пекин шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Бу делегация 2015 йилнинг 20-23-октябрь кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.