Ўзбекистонда ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

Жамият 19 Октябрь 2015 15318

2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз блогида батафсил маълумот берди.

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

* илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

** олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.
*** ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.
Изоҳ:
Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳак тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.
Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.
Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.
Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33712 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13246 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88048 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 140 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 434 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 459 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1663 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар