Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳзод Собиров Париждаги “Катта дубулға” мусобақасида ғолиб бўлди

Спорт 19 Октябрь 2015 2094

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Собиров Парижда бўлиб ўтган “Катта дубулға” сериясининг 3-босқич мусобақалари ғолиби бўлди.

Ҳамюртимиз 81 кг гача вазн тоифасида чехиялик Яромир Мусила, венгриялик Шабольц Крижан, голландиялик Франк де Витани, яримфиналда мўғилистонлик Ууганбатар Отогонбатарни ва ниҳоят финал баҳсида россиялик Сергей Рябовни мағлуб этиб, мусобақаларнинг энг юқори шоҳсупасига кўтарилди.

Бу ғалаба Собировга Олимпия лицензиясини олиш учун 500 рейтинг очкосини қўлга киритишга имкон берди.

Аввалроқ яна бир дзюдочимиз Шарофиддин Лутфуллаев (60 кг гача вазн тоифаси) мусобақаларнинг бронза медали соҳиби бўлгани маълум қилинганди.

Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритиб, Япония (3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза), Мўғилистон (2-1-4), Франция (1-2-3), Португалиядан (1-0-1) кейин 5-ўринни эгаллади.

Кўпроқ янгиликлар