Журналист Рустам Шагаев туғруқхонада ўтказилган амалиётда иштирок этди. “Новости Узбекистана” нашри унинг репортажи ва фотосуратларини ўз саҳифаларида жойлаштирди.
Бола туғилиш жараёнини ҳужжатлаштириб, журналистик ракурсда тасвирлаб беришни истаган ижодкор амалиётда бевосита иштирок этди ва таассуротларини ёзди.

У жараённи қуйидагича тасвирлайди: “У ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойида эди. Бундан ташқари, унинг босими ошиб кетган эди. Вазият жуда оғир: ҳаёт ва ўлим орасида икки жон – она ва бола турибди. Беморнинг ҳарорати ошган, у ўзига келмай алаҳсирамоқда. Шифокорлар консилиуми қарор қилади: “Кесарь кесими!”.

Репортажда акс эттирилганидек, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилиб, онанинг ҳам, боланинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинди.

“У кўзларини очди, қўл ва оёқларини қимирлатди, унинг танаси кўз олдимизга ол тусга кира бошлади... Ҳамширалар кўзи ёшга тўлди: ҳазилми, яна бир инсон дунё юзини кўрди, унинг онаси ҳам хавф остида эмас”, - хулоса қилади Шагаев.