Тула вилояти терговчилари ўзбекистонлик муҳожирнинг янги уй қурилиши вақтида шахта лифтидан йиқилиб ҳалок бўлиши воқеаси бўйича текширув олиб боришмоқда. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг ҳудуд бўйича раҳбарининг биринчи ёрдамчиси Зинаида Каминская маълумот берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тула вилоятининг Зареченск туманидаги қурилиш ҳудудида 33 ёшли ўзбекистонлик шахта лифтидан қулаб тушиб, ҳалок бўлган. У қурилиш ишчиси бўлмагани аниқланган.

У шифохонага борганидан кейин оламдан ўтган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.