Панжакентлик 2 киши Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги миналарда портлаб кетди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 4580

Тожикистоннинг Панжакет шаҳрида истиқомат қилувчи 2 киши 16 октябрь куни Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги чегара зонасида минага дуч келиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев баёнот берди.

Айтилишича, миналар Ўзбекистон томонидан чегара бузишларнинг олдини олиш учун ўрнатилгандир. Тожикистон фуқаролари қўшни давлат ҳудудига ноқонуний кирган чоғларида минада портлаб кетганлар.

“Об-ҳаво шароитларининг мураккаблиги ва рельеф марҳумларнинг таналарини воқеа жойидан олиб чиқиш ва уларнинг шахсини аниқлаш имконини бермаяпти”, - деди Улуғхўжаев.

Кўпроқ янгиликлар